Автобус ва метрополитенда йўлкира нархи ошиши кутилмоқда
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganАвтобус ва метрополитенда йўлкира нархи ошиши режалаштирилмоқда
Тошкент шаҳар ҳокимининг шу ҳақдаги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Лойиҳага кўра, 2022 йил 1 январдан шаҳар йўловчилар транспорти - автобус ва метрополитенда қатновлар учун йўл кира 1 йўловчига 1 700 сўм этиб белгиланиши кутилмоқда.
Шунингдек, 1 йўловчининг багажини ташиш бўйича хизмат нархи 3 000 сўм бўлиши мумкин.
Бундан ташқари, қарор лойиҳасида 1 ойлик йўл чипталарининг янги нархлари ҳам белгиланган.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1



