Тошкентга қатновчи ишчилар учун махсус автобуслар ташкил этилади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

Кўплаб ходимлари Тошкент вилоятида яшайдиган корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари учун махсус автобуслар ташкил этилиши мумкин

Тошкент шаҳрига кириш-чиқиш ёпилиши муносабати билан кўплаб корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари хавотирга тушиб, асосий ишчилари Тошкент вилояти истиқомат қилишини ва улар энди қандай ишга келиб-кетишини сўрашаётган эди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги бу бўйича қуйидагиларни маълум қилди:

Тошкент вилоятида истиқомат қилиб, Тошкент шаҳрида меҳнат қилаётган фуқароларнинг корхона ва ташкилотларига келиши ва кетиши бўйича барча ишлар 2020 йил 24 мартдан бошлаб «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан шартнома асосида амалга оширилади.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан тақдим этилаётган автобусларнинг ҳар бири махсус таниқлилик белгиси (эмблема), йўловчининг тана ҳароратини ўлчаш учун тепловизор билан жиҳозланади. Шунингдек, ҳар бир автобус ҳар куни дезинфекция қилиниши тўлиқ таъминланади.

Ҳар бир йўловчининг тана ҳарорати автобусга киришдан камида 5 метр масофада ўлчанади ва ҳарорати юқори бўлган йўловчи автобусга чиқарилмайди.

Барча масалалар бўйича “Тошшаҳартрансхизмат” АЖга 712441863 ва 712335147 телефон рақамлари орқали мурожаат этишингиз мумкин.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek