Тошкентда 7 та автобус йўналиши мақбуллаштирилади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalAlbom2 daqiqa0tahrirlangan
8-сонли автобус йўналиши ёпилиши ҳақида эълон ва харита
32-сонли автобус йўналиши қисқартирилиши ҳақида эълон ва харита
38-сонли автобус йўналиши узайтирилиши ҳақида эълон ва харита
80-сонли автобус йўналиши қисқартирилиши ҳақида эълон ва харита
131-сонли автобус йўналиши қисқартирилиши ҳақида эълон ва харита
132-сонли автобус йўналиши ёпилиши ҳақида эълон ва харита
133-сонли автобус йўналиши ўзгартирилиши ҳақида эълон ва харита

Тошкент шаҳри аҳолиси диққатига!

Сергели ер усти метро йўналиши ишга туширилиши муносабати билан, 2021 йилнинг 11 январь санасидан қуйидаги 7 та автобус йўналишлари мақбуллаштирилади: 8, 32, 38, 80,131, 132, 133.

Муҳрим бу ҳақда шундай ёзмоқда:

“Транспорт вазирлиги ва «Тошшаҳартрансхизмат»нинг томи кетиб қолибди — 8-автобус йўналиши (132-йўналиш билан бирга) ёпиларкан, 131-автобус йўналиши эса 11-январдан бошлаб Сергелига бормай, Жанубий вокзалдан ортга буриларкан. Сергелига метро билан бирга келган қулайликлар, деса ҳам бўлади буни”.

Азиза Қурбонова эса бу ўзгаришлар натижасида ишкааал бўлади, буни аҳмоқона қарор деб ҳисобламоқда. “Ҳей инсонлар, метро Учтепагача келмаганку, алё”, - деб савол бермоқда.

Жуда қизиқ қарор, товба. Кимдир нимадир деб изоҳ берармикин?

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek