Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси лойиҳаси

Foto13-aprel, 2020, 19:041 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига ID-16692 рақами билан жойлаштирилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси юзасидан қатор фикр ва мулоҳазалар баён этилмоқда.

Мазкур масалага бефарқ бўлмаган ва қарор лойиҳаси юзасидан танқидий ҳамда самарали фикрларини қолдираётган юртдошларимизга миннатдорчилик билдирамиз.

Мазкур таклиф ва тавсиялар асосида ҳужжат лойиҳаси ўрнатилган тартибда қайта кўриб чиқилади ва келишиш учун мутасадди идораларга киритилади.

Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги конструктив мулоқот учун доимо очиқлигини таъкидлаймиз.

ИИВ Ахборот хизмати

👉 @xushnudbek 👈

  • ❤ 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek