Қашқадарёда икки нафар бемор коронавирусдан соғайди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

Қашқадарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Соғайганлардан бири 8 ёшли, иккинчиси эса 56 ёшли фуқаро бўлиб, ҳар иккиси ҳам Чироқчи туманидан.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганларнинг жами сони 68 нафарга етди.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek