Ватанпарвар блогерлар виртуал гуруҳини ташкил этиш таклифи
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganТроллар фабрикасини расмийлаштиришмоқчими?
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ички ишлар вазирлиги томонидан жуда қизиқ ҳужжат лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Ундаги битта банд эътиборимни тортди. Келинг, яхшиси Сиз ҳам ўқиб кўринг:
https://regulation.gov.uz/uz/document/16692
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ ЛОЙИҲАСИ
Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида
«Й Ў Л Х А Р И Т А С И»
Тадбир номи:
9. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи аъзолари, Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари ва кўнгилли ёшлар иштирокида ватанпарвар блогерлар виртуал гуруҳини ташкил этиш, улар ёрдамида ижтимоий тармоқлардаги салбий фикрларни аниқлаш ҳамда тармоқ фойдаланувчиларини уларнинг таъсир доирасига тушиб қолишларининг олдини олиш мақсадида билдирилаётган салбий фикрларга муросасизлик муҳитини яратиш.
Бажариш муддати:
2020 йил 1 майдан бошлаб доимий
Масъул ижрочилар:
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши (Саъдуллаев)
Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги (Мажидов)
===
Ажойиб, шундай эмасми? Троллар фабрикасига шон-шарафлар бўлсин!!!
Изоҳ: мазкур ҳужжат лойиҳаси бўйича Ёшлар иттифоқи раиси Алишер Саъдуллаев билан боғландим, унинг айтишича Иттифоқнинг ушбу лойиҳани ишлаб чиқишга мутлақо алоқаси йўқ, улар кеча бу бандни расман рад этган ҳамда лойиҳадан чиқариб ташлашни сўрашган.
Изоҳ-2: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда ТАТУ расмийлари ҳам ушбу қарор лойиҳасига алоқаси йўқ эканлигини таъкидлашди.
👉 @xushnudbek 👈



