Фарғонада яна 2 нафар бемор коронавирусдан соғайди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Фарғона вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан ҳам коронавирус инфекциясига чалинган 2 нафар бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Тузалганлардан бири (аёл) Андижон вилоятидан, иккинчиси (аёл) эса Тошкент вилоятидан бўлиб, жорий йил 25 март куни Туркиядан Фарғонага чартер рейси билан келишган ва карантинга олинган.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганларнинг жами сони 70 нафарга етди.
👉 @xushnudbek 👈

