Япониянинг ижобий жиҳатлари ва такси нархлари ҳақида

Matn30-oktabr, 2019, 19:091 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

​​«Ока, жаа мақтайверманг»

«Намунча Японияни мақтайверасиз» дебди постларим ғашига теккан бир муштарий. «Япониянинг ёмон томонларини ҳам айтинг, фақат мақтамасдан», дебди бошқа бир муштарий. «Ҳатто очарчиликда ҳам ота-боболаримиз навбатни бузишмаган» дея эътирозни давом эттирибди яна бир муштарий.

Хўп, японларнинг ёмон томонини муҳокама қилишдан кимга нима фойда? Ҳавас қилса бўладиган жиҳатларидан ибрат олиш керак, бўлди. Мақсад кимларнингдир хато ва камчиликларини топиб, ўзимизнинг нақадар яхшилигимизни бир-биримизга мақтаб, хурсанд бўлиб ўтириш эмаску.

Жамиятимиз ривожланиш йўлида собит кетаётган экан, хорижий давлатларнинг ўзимизга қўлласа бўладиган яхши томонларидан ўрнак олишни ўрганишимиз керак. Бунинг уят жойи йўқ. Кимнингдир ютуғини айтиш, ўзимизнинг миллатни ерга уриш дегани эмас. Кўнгилни кенгроқ қилаверайлик, қолгани бир гап бўлар.

Майли, айрим муштарийларнинг сазаси ўлмасин, ёмон томони ҳақида 2 оғиз: Японияда таксилар ўта қиммат экан! 15 км масофага 5300 иена бўлди. Бу 50 АҚШ доллари дегани.

Ана, ёмон томонини билиб ҳам олдик. Энди ўзимизнинг таксичилардан мингдан-минг рози бўлиб, юраверсак бўлади 😄

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek