Самарқанд суди машина орқа эшигига парда ўрнатишни қонуний топди

Matn30-oktabr, 2019, 13:342 daqiqa0 koʻrish

Самарқанд суди ҳам пардани қонуний деб топди

Орқа эшикка парда ўрнатиш бўйича Самарқандда ҳам бир фуқаро судда ютиб чиқибди. Яъни Самарқанд шаҳар маъмурий суди машинанинг орқа эшигига парда ўрнатишни қонуний деб топибди.

Ички ишлар органларининг навбатдаги мағлубияти. Сақичдай чўзилган бу шармандаликка қачондир барҳам берилармикин? Ёки чўзилган сақичнинг узилишини кутишяптимикин?

Ома лекин мутасаддиларнинг сабрига, бепарво ва хотиржамлигига қойил қолиш керак. Буёқда кетма-кет суд органлари “шуни ҳам билмайсанми?” деб бошига “гурзи” билан уриб ётибди, ортиқча овогарчиликдан чарчаган халқ дардини достон қилиб ётибди, улар бўлса, мана бир неча ойдирки парвойига ҳам келмай, бемалол юришибди.

Дастлаб бу ҳақида мақола ёзганимда ўйлагандимки, вазирлик раҳбарияти тезда буни ўз назоратига олиб, муаммони халқ фойдасига, янада аниқроғи қонуний томонга ҳал қилиб, тизимни шармандаликдан ва жамоатчиликнинг норозилигидан сақлаб қолишади, деб. Чучварани хом санаган эканман, шекилли.

Ҳа-я, эсим қурсин, мутасаддилар ҳеч нарса қилмади десам ёлғон бўлади, улар яқинда халқ аҳволини оғирлаштирадиган, лекин ўз фойдаларига ишлайдиган қонун лойиҳасини ишлаб чиқишган эди-ку, унутибман.

Нима ҳам дердик, умид қилишдан тўхтамаймиз. Худо хоҳласа, бу масала тез орада қонунда кўрсатилганидай фуқаролар фойдасига ҳал бўлади, дея ишонгимиз келади.

Айтганча, машинанинг орқа ойнасига парда ўрнатиш қонунийлиги ҳақида 3 июлдаги мана бу мақоламда батафсил тушунтирганман. Кун.уз сайтида 200 минг марта, каналимда 140 минг марта ўқилибди:

https://kun.uz/38577702

Мавзуга бироз бегона бўлсангиз, мақолани ўқиб чиқишни маслаҳат бераман.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek