Японияда ҳокимларнинг табиий офат ҳудудида яшаш тартиби
Япониялик ҳоким ва унинг хотини
«Японияда маҳаллий маъмурият бошлиғининг рафиқаси бўлиш қийин. Барчасига уларнинг геологик хусусиятлари сабабчи.
Японияда тез-тез табиий офатлар содир бўлади. Натижада одамлар уй-жойидан маҳрум бўлади. Шунда бузилмай қолган мактабларнинг спорт залларида, йиғма уйларда, палаткали шаҳарчаларда ва шу кабиларда яшашга тўғри келади.
Одатга кўра, бундай вазиятларда маҳаллий маъмурият раҳбари рафиқаси билан вақтинча табиий офат ҳудудига кўчиб ўтиши ва энг ёмон жойни танлаши лозим (агар мотель билан палатка ўртасида танлов бўлса, у палаткани танлаши лозим). Шунингдек, у ерга мансабдорларнинг маълум қисми ҳам кўчиб ўтиб яшаши лозим.
Шундай қилиб, бундай вазиятларда япон ҳокими (маъмурият раҳбари) рафиқаси билан палаткада яшашга, махсус қопларда ётишга мажбур. Унинг рафиқаси газ баллонида овқат тайёрлашга мажбур. Ҳоким челакни айлантирган ҳолда унга ўтириб, ФВВ билан мажлис ўтказади. Атрофда эса гўзаллик: тоза ҳаво, океан.
У бундай шароитда узоқ бўладими? Охирги жабрланувчига ёрдам кўрсатилгунга қадар. Ҳоким палаткали шаҳарчани охирги бўлиб тарк этади.
Японияда жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш масаласи қисқа муддатларда ҳал этилади. Гап японларнинг қанақадир иш самарадорлигида эмас. Фақат қадимда кимдир ақл билан иш тутиб, табиий офат жойига мансабдорни мажбурий равишда хотини билан жўнатишга қарор қилган.
Сабаби мансабдорнинг якка ўзи палаткада узоқ яшаб қолиши мумкин: сакэ (японлар ароғи) ичиб, шашлик тайёрлаб, енгилтабиат қизларни чақириб, балиқ овлаб исталганча яшайверади.
Лекин хотини бунга йўл қўймайди. У эрининг қулоқ-миясини еб ташлайди: палаткада яшаш жонга текканини, болалар ёлғиз қолганини айтиб, ишларни тезроқ битказишини талаб қилади. Шу сабабли мансабдор ўзига юклатилган ишларни тез ҳал қилади.
Қадимда жуда донишманд инсон яшаган. У мансабодорни бундай жойларга ёлғиз ўзини юбориш бефойда эканини, фақат хотини билан юбориш кераклигини билган. Ҳаётни ва одамларни яхши билган у».
Фейсбукдан олинди.
Жуда ажойиб маълумот экан, бизда имплементация қилиш керак!!!
Масалан, Риштондаги ёки Урганчнинг Чондирқиёт қишлоғидаги аҳоли билан туман ҳокими бирга яшаши ва токи энг охирги оила уй-жойини қуриб битказмагунча у ерни тарк этмаслиги керак. Яшаганда ҳам ҳоким шунчаки ўзи эмас, албатта турмуш ўртоғи билан бирга яшаши керак. Шунда қурилишлар тез битиб, ишлар анча жадаллашиб кетармиди дейманда 😊
👉 @xushnudbek 👈

