Xushnudbek.uz ва Нажот Нурдан янги аудио лойиҳа
Audio5-avgust, 2019, 15:337 daqiqa0 koʻrish
Audio
0:00 / 5:50
🎧 Ҳурматли, муштарийлар!
Шу десангиз, Сизлардан берухсат бир лойиҳага қўл урдик. Таниқли телерадиобошловчи Нажот Нур билан ҳамкорликда юртимиз ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги долзарб янгилик ва хабарларни аудио кўринишда тақдим этиб бормоқчимиз.
Лойиҳанинг 1-сонини тайёрлашда бироз кечикдик, шу сабабли ундаги хабарлар ижтимоий тармоқларда аллақачон муҳокама қилиб бўлинди. Аммо шундай бўлса-да, Сизларда лойиҳа ҳақида тасаввур пайдо бўлиши учун кечикиб бўлса ҳам эълон қилмоқчимиз.
Агар Сизларга маъқул келса, кейинги сонларини ҳар куни соат 21:00 да эълон қилиб боришни режа қилганмиз.
Эътиборингиз учун ташаккур! Ҳурмат билан,


