Yaponiya metrosida navbatda turish madaniyati
Навбатда туриш маданияти
Японияда метро жуда қулай жамоат транспорти, шу сабабли одамлар оқиб келяпти метрога (1-расм).
Бекатлари бизникидай чиройли эмас, оддий қурилган. Аммо фойдаланиш қулай, ногиронлар учун ҳам барча шароитлар бор. Масалан, кўзи ожизлар учун ҳаммаёқда махсус сариқ йўлаклар қилинган, оёғи билан ҳис қилиб, қийналмай юришади (2-расм).
Навбатга туриш маданиятинику айтмаса ҳам бўлади. Одамларнинг тартибли ва бағрикенг эканлигига фақат ҳавас қилиш мумкин.
Энг аввало вагон эшикларининг қаршисида ипга терилган маржондай бир қатор бўлиб туриб олишаркан (3-расм). Бирорта инсон қаторни бузмайди, бузишга ҳаракат ҳам қилмайди. Асалга ёпирилган арилар тўдаси каби эшикка тармашиш йўқ.
Метро вагонлари келиб тўхтагач, аввал тушадиганларни ўтказиб юборишади (4-расм). Токи ҳамма тушиб олгунгача сабр билан кутишади. Миқ этмасдан. Бирорта инсон ушбу тартибни бузиб, ўзини ичкарига урмади.
Эҳ... Навбатда туришни ўрганишимиз керак. Миллатнинг маданият белгиларидан бири бу ҳам.
👉 @xushnudbek 👈


