Yakkabog‘dagi voqea bo‘yicha sud hukmi e’lon qilindi
Яккабоғлик собиқ ҳоким ўринбосари ва уни ёқиб юборган тадбиркорга суд ҳукми ўқилди
Бугун, 18 октябрь куни, жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судида судланувчилар Баҳриддин Исамов (тадбиркор) ва Мансур Туймаев (собиқ ҳоким ўринбосари)га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.
Олий суд матбуот хизматининг Kun.uz’га хабар беришича, мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди раиси Лутфулла Мамаражабов раислигида кўриб чиқилди.
Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, Баҳриддин Исамов Жиноят кодексининг 25, 98-моддаси (кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш)да тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга шу модда билан 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Мансур Туймаев Жиноят кодексининг 192-1-моддаси (хусусий мулк ҳуқуқини бузиш) 3-қисми «а» банди ва 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга 1 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда энг кам ойлик иш ҳақининг 510 баравари миқдорида яъни, 103 млн 392 минг 300 сўм жарима жазоси тайинланди. Жаримани давлат фойдасига ундириш белгиланди.
Туймаевнинг жиноий ҳаракатлари оқибатида 61 нафар тадбиркор ва 30 нафар фуқарога етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаб бериш мажбурияти Яккабоғ туман ҳокимлиги зиммасига юклатилди.
👉 @xushnudbek 👈
