Xushnudbek 2014-yilgi saylov teledebatlarini yodga oldi

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalVideo3 daqiqa0tahrirlangan

Бугун челленжларни кўриб, 2014 йилдаги сайловлар эсимга тушиб кетди.

Сайлов олдидан сиёсий партиялар ўртасида турли мавзуларда теледебатлар ташкил қилинган. Энг охирги теледебат 2014 йил 19 декабрь куни суд-ҳуқуқ мавзусида бўлганди.

Ўшанда оппонент партияларнинг сайлов дастури ҳақидаги фикрларимни 1 дақиқа ичида айтишга ҳаракат қилганман. Tўғри, нутқим 1 дақиқаю 37 сония бўлиб, бироз ошиб кетган, лекин ҳар ҳолда 2 дақиқадан ошмаган :))

P.S.: 5 йил олдин анча ёш, ғўр ва тажрибасиз бўлганман, шу сабабли фикрларимда хато кўрсангиз, тўғри тушунасиз деган умиддаман.

❗️Нотўғри талқин бўлмаслиги учун олдиндан айтмоқчиманки, ҳозирда ҳеч қайси партияга аъзо эмасман ва яқин орада аъзо бўлиш ниятим ҳам йўқ. Жорий сайловларда эса номзодимни қўймаганман ва бунга ҳаракат ҳам қилмадим.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek