Акмал Бурҳонов пропорционал сайлов тизимига ўтишни таклиф қилди
Manba:davletovuz
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурҳонов пропорционал сайлов тизимига ўтишни таклиф қилаяпти
“Куни кеча эълон қилинган Олий Mажлис Қонунчилик палатасига бўлиб ўтган сайловларнинг якуний натижаларига эътибор қаратилса, жамоатчилик фикри сўровлари ва прогнозлардан фарқ қилмоқда. Яъни, амалдаги мажоритар сайлов тизимига кўра, фуқаролар қанчалик у ёки бу сиёсий партияни қўллаб-қувватламасин, якунда барибир номзодлар орасидан энг муносибини сайлашлари керак бўлади.
Фикримизча, халқаро тажрибадан келиб чиқиб, Ўзбекистонда ҳам пропорционал сайлов тизимини (ҳозирча қисман) жорий қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Хусусан, 150 та сайлов округининг тенг ярмида, яъни 75 та сайлов округида сайловчиларга сиёсий партиялар учун овоз бериш амалиётини жорий қилиш лозим.
Шунда мазкур округда ғолиб бўлган сиёсий партия ўз аъзолари (партия рўйхати) орасидан Олий Mажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига вакил кўрсатиш ҳамда ушбу депутатнинг мандатини тугатиш ваколатини яратади”.
https://www.facebook.com/burhanov.akmal/posts/10157847283239294

