Мирзо-Улуғбек Абдусаломовнинг ваколати тугатилди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

❗️Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломовнинг ваколати тугатилди

Бугун Қонунчилик палатаси Марказий сайлов комиссиясининг 8 нафар янги аъзолари номзодини кўриб чиқди ва маъқуллади. Булар:

▫️Эргаш Юсупов, Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси;
▫️Зайниддин Низамходжаев, Олий Мажлис Сенати раисининг ўринбосари;
▫️Александр Фармонов, "Ўзэлектроаппарат" АЖ бошқарув раиси маслаҳатчиси;
▫️Муяссар Кадирова, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сурхондарё вилояти масъул ташкилотчиси;
▫️Бахром Кучкаров, Адлия вазири ўринбосари;
▫️Шуҳрат Джураев, пенсияда;
▫️Орифжон Базаров, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ректори;
▫️Алишер Усмонқулов, Жиззах политехника институти ректори.

Шунингдек, МСКнинг 7 нафар аъзоси ваколатлари тугатилди:

▫️Мирзо-Улуғбек Абдусаломов, Марказий сайлов комиссиясининг Раиси;
▫️Жанабай Садиков, ҳуқуқшунос;
▫️Отагалди Бобожонов, Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани Халқ қабулхонаси мудири;
▫️Мухайё Джураева, “Ҳунарманд” уюшмасининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи;
▫️Эсанбай Ражабов, Қашқадарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлаpи бирлашмаси pаиси маслаҳатчиси;
▫️Эркин Ходжакулов, Тошкент шаҳар умумюрисдикция судининг раиси;
▫️Жалил Норов (марҳум).

✅ Мирзо-Улуғбек Абдусаломов 16 йилдан буён Марказий сайлов комиссияси раиси лавозимида ишлаб келаётган эди. Демак, жорий йилги президентлик сайловларини бошқа шахс МСК раиси сифатида ўтказади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek