Журналист Давлатназар Рўзметов автоҳалокатда вафот этди

Matn7-noyabr, 2019, 11:581 daqiqa0 koʻrish

​​Ҳамдардлик

Кеча хоразмлик журналист Давлатназар Рўзметов автоҳалокат натижасида вафот этди.

Бош прокуратура берган расмий баёнотга кўра, 2019 йил 06 ноябрь куни соат 23:55 ларда фуқаро С.У. ўзи ишлаб келаётган корхонасига тегишли бўлган “Газель” русумли автомашинани “Урганч-Хива” йўлининг 4-километрида бошқариб бораётганида, йўлни кесиб ўтаётган “Жамият” газетаси мухбири Давлатназар Рўзметовни уриб юборган.

Натижасида Д.Рўзметов бош қисмидан жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Урганч тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўз сўзига эга, фидойи ва қўрқмас журналист Давлатназар Рўзметовнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлигимни билдираман, илоҳим, Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek