Хорижлик мутахассисларни жалб қилиш бўйича Президент қарори

Matn8-noyabr, 2018, 16:151 daqiqa0 koʻrish

Хорижлик мутахассисларни жалб қилишга оид Президент қарори қабул қилинди

👉 Қарор билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига бир қатор қўшимча вазифалар юкланди, дея хабар бермоқда «Ҳуқуқий ахборот» канали. Хусусан, агентлик малакали чет эллик мутахассисларнинг электрон маълумотлар базасини юритади.

👉 Юқори малакали мутахассис ва малакали мутахассис тушунчасига таъриф берилди.

👉 Рейтингда мингталикда турувчи ОТМни битирган, 5 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлган, Ўзбекистонда ишлаши учун йилига 60 минг💵 АҚШ долларидан кам бўлмаган суммада иш ҳақи олиши назарда тутувчи шахслар юқори малакали мутахассислар деб эътироф этилади.

👉 Малакали мутахассислар деб эътироф этилиши учун олий маълумот, 5 йиллик иш стажи ҳамда Ўзбекистонда ишлаши учун йилига 30 минг💵 АҚШ долларидан кам бўлмаган суммада иш ҳақи олиш лозим бўлади.

👉 Уларга 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга меҳнат визаси берилади.

👉 1 декабрдан ЭКИҲнинг 8 500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда (1 млрд 723 млн сўм) хўжалик жамиятларининг акциялари ва улушларини сотиб олиш, шунингдек, хорижий корхона ташкил этиш шаклида инвестиция киритган чет эл фуқаролари ҳеч қандай рухсат берувчи тартиб-таомилларни ўтмаган ҳолда мазкур ташкилотнинг исталган лавозимида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.

👉 1 январдан бошлаб юқори малакали мутахассислардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek