Хориждаги талабалар учун ўқишни кўчириш имтиҳонлари

Matn3-sentabr, 2020, 20:521 daqiqa0 koʻrish

❗️Ўқишини кўчириш истагида бўлган хориждаги талабалар учун хушхабар!

Хабарингиз бор, 5-6 сентябрь кунлари хорижий ОТМлардан ўқишини кўчириш истагида онлайн ариза топширган талабалар учун тест синовлари бўлиб ўтади.

Аммо ушбу хабар чиққандан сўнг, ҳозирда хорижда бўлиб турган ва карантин чекловлари сабабли Ўзбекистонга келишга улгурмаган талабалардан жуда кўплаб мурожаатлар келиб тушди. Улар 5-6 сентябрь куни бўладиган тестга етиб бора олмасликларини, бундай вазиятда уларнинг масаласи қандай ҳал қилинишини сўрашди. Мазкур мурожаатлар тегишли мутасаддиларга етказилди.

Ушбу масала Давлат қабул комиссияси томонидан кўриб чиқилган ва бироз келиб тушган маълумотларга кўра, ушбу муаммо талабалар фойдасига ижобий ҳал қилинган.

Яъни бугунги кунда хорижий давлатда бўлиб турган ва ўқишини кўчириш масаласида transfer.edu.uz сайти орқали онлайн ариза юборган талабалар учун октябрь ҳамда ноябрь ойларида алоҳида имтиҳон ўтказилади.

Имтиҳон саналари ва бошқа қўшимча маълумотлар тез орада расман эълон қилинади, кутиб туришингизни тавсия қиламан.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek