Ўқишни кўчириш бўйича махсус синовлар қачон бўлади

Matn25-avgust, 2019, 18:012 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Ўқишни кўчириш бўйича синовлар қачон бўлади?

#муштарийдан_мактуб

Ассалому алайкум Хушнудбек ака сизни битта совол Билан безовта киляпман хозирда мен укишни кочириш бойича имтихони кутяпман бизга халигача имтихон качон болишини айтишмади 28 кунига билет олиб койганман имтхон болмаса нима киламан. чэт элда укийдиган талабалар 70 % 80 % фоизи 27 26 санага билет олган биз кимга мурожат килсак болади жовоб учун олдиндан Рахмат.

Энг ёмон нарса, бу - ахборий қашшоқлик. Яъни кўпчилик аҳолини қийнаётган масала бўйича, бирорта расмий хабар ёки маълумот берилмаслиги. Очиқлик ва шаффофлик ҳақида гап кетганда, албатта ҳаммаёққа камера қўйиб ташлаш тушунилмайди, шунчаки керакли маълумотни ўз вақтида бериб турилса ҳам шуни ўзи катта нарса.

Вазирлар Маҳкамасининг 393-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 23-бандида хорижий ОТМлардан ўқишини Ўзбекистон ОТМларига кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш истагини билдирган Ўзбекистон фуқаролари муайян таълим йўналишидаги ўқишга кириш фанлари бўйича ўқийдиган тилида махсус синов (комиссия томонидан белгиланган тест ёки ёзма иш ёки касбий (ижодий) имтиҳон шаклида) топширади, дея белгиланган.

Хўп, ўша махсус синов қачон бўлади? Бу ҳақида нима учун ҳалигача маълумот берилмаяпти? Кўп эмас, атиги 2 қаторли гап билан хабар берса бўладику - "синовлар фалон куни бўлади ёки умуман бўлмайди", деб.

Ҳозир билет олиб қўйганлар нима қилсин? Уларни сенятбрь бошида яна чақирасизларми? Улар яна фалон пулга билет олиб, Ўзбекистонга келиб-кетадими? Мабодо синовдан ўта олмай, ўқишни кўчиришга рад жавоби берилса, шунчаки пулга куядими улар?

Хуллас, саволлар кўп. Жавоблар йўқ холос.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek