Контрактларни ойма-ой бўлиб тўлаш тартиби таҳлили
Кеча контрактларни ойма-ой бўлиб тўлаш тартибини жорий қилишни таклиф этгандим. Бугун айрим мисоллар билан ўртоқлашмоқчиман.
Жорий йилдан контрактларни стипендияли ва стипендиясиз қилиб тўлаш тизими жорий қилинмоқда (тартиби ҳозирча номаълум).
Ушбу тартиб ҳақида ўтган йили мен ҳам таклиф сифатида таҳлилий мақола ёзгандим.
Юқоридаги суратда контрактни ойма-ой бўлиб тўлаш тартиби жорий қилинса, стипендияли ва стипендиясиз вариантда ойига қанчадан тўғри келишини ҳисоблаб чиқдим (нархлар ошиши кутилаётган янги контракт миқдорларида кўрсатилган).
Агар талаба стипендия олишдан воз кечиб, фақат қолдиқни ойма-ой бўлиб тўлаш вариантини танласа, унда 1 ойлик контракт суммаси стипендия миқдорига қараб, 84 минг сўмдан 738 минг сўмгача бўлади.
Масалан, энг қиммат контракт бўлган Юридик университетда 5 баҳога ўқийдиган талаба ойига 362 минг сўм, 3 баҳога ўқийдиган талаба эса ойига 738 минг сўм тўлайди.
👉 @xushnudbek 👈
