Тўлов-контракт миқдорлари қанчага қимматлашди
Тўлов-контракт миқдорлари кутилганидан қанчага қимматлашди?
1 сентябрдан контрактлар миқдорининг оширилиши ҳаммага аввалдан маълум эди. Талабалар ҳам, уларнинг ота-оналари ҳам ойлик иш ҳақлари ошганда контракт ҳам ошишини яхши билишарди.
Асосий эътирозлар тўлқини эса контракт нархларининг кутилганидек 10% эмас, ўртача 18% ошганидан кейин пайдо бўлди. Қўшимчасига стипендия масаласидаги қарор ҳам ҳолатга таъсир қилди.
Шу ўринда, контрактлар кутилганидан қанчага қимматлашганига қизиқиб кўрдим. Хаёлимда контрактлар яна 2-3 млн сўм қимматлашгандай эди, кеча матбуот анжуманида ҳам шунақа дебман.
Лекин ҳисоблаб кўрсам, энг кўп ошгани йиллик 1 млн 170 минг сўм бўлибди. Энг кам ошгани эса 587 минг сўм экан.
Ойма-ой тўлаш тизими яратилишини ҳисобга олсак, контрактлар кутилганидан ҳар ой қўшимча 48 минг сўмдан 97 минг сўмгача оширилибди.
Нарх ошиши билан боғлиқ ҳар қандай қарорлар кенг жамоатчилик томонидан доим оғриқли қабул қилинади, бу табиий. Шу сабабли бундай ўзгаришларни кутилмаганда эмас, анча аввалдан халқни руҳан тайёрлаб эълон қилиш керак ўшанчун. Йўқса ваҳима ортиб кетади. ИМХО.
👉 @xushnudbek 👈

