Карантин даврида талабаларга стипендия тўланиши давом этади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalVideo2 daqiqa0

Карантин даврида магистратура ва бакалавриат босқичи талабаларига стипендия тўланадими?

Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов ушбу саволга қуйидагича жавоб берди:

«Талабаларга аввал қандай тизимда бўлган бўлса, шундай тизимда стипендиялар берилиши давом эттирилади. Фақат таътил туфайли тўлов тури ўзгариш мумкин, яъни кимдир олдин нақд пул сифатида олган бўлса, айрим талабаларимиз пластик карточкасига стипендиялари туширилишини кўпроқ хоҳлашган. Шунинг учун, уларнинг розилиги асосида бевосита уларнинг пластик карталарига тушириб берилади.

Энди бунда ҳам бакалавриат, ҳам магистратура, ҳам таянч докторантура ва докторантурада ўқиётган барча талабаларимизга белгиланган тартибда стипендияларини олиш давом эттирилади».

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek