Курьерлик қилиб даромад топиш имкониятлари

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn2 daqiqa0tahrirlangan

Курьерлик қилинг. Халққа хизмат қилиб, даромад топишнинг яхши йўли

Ресторан ва кафеларнинг ёпилиши муносабати билан етказиб бериш хизматлари ҳам мураккаб шароитга мослашиш учун ҳаракат қилишмоқда.

1️⃣ Express24 раҳбари Aкмал Пайзиев тадбиркорлар ва етказиб беришга муҳтож инсонларга қуйидаги ёрдам бериш усулларини эълон қилишди:

1. #ёрдам_сертификати.
Ҳар бир содиқ мижоз ўз севимли овқатланиш масканини «Ҳозир харид қилинг ва кейинроқ фойдаланинг» (Buy now. Use later) тамойилдаги сертификатни сотиб олиш орқали қўллаб-қувватлаши мумкин.

Дарвоқе, Express24 ушбу хизматдан ҳеч қандай даромад топмайди. Ушбу акцияда иштирок этишни истаган барча рестораторлар мурожаат қилиши мумкин.

2. Курьерларни ишга қабул қилиш.
Етказиб бериш хизматига талаб ортиб бораётганлиги сабабли, курьерлар етмай қоляпти. Ҳар ким Express24 курьерига айланиши мумкин, бунинг учун @guli0282 ёки @S1986Dmitriy профилларига ёзишингиз кифоя. Бундан ташқари уланиш бўйича барча маълумотларни @express24_market каналидан ҳам олишингиз мумкин.

2️⃣ Андижон, Фарғона, Наманган ва Қўқон шаҳарларида овқат етказиб бериш билан шуғулланувчи Girgitton хизмати ҳам мавжуд шароитдан келиб чиқиб баёнот бериб, карантин вақтида нархларни мутлақо оширмаслигини маълум қилди.

Улар ҳам энг аввало янги курьерларга эҳтиёжи борлигини, агар кимдадир машина, скутер ёки велосипед бўлса, ҳам халққа хизмат қилиб, ҳам даромад топиш мумкинлигини айтишмоқда.

Шунингдек, янги ресторанлар ва овқатланиш масканларини ҳамкорликка чорлашмоқда. @Girgitton хизмати билан боғланиш учун:

Қўқон шаҳрида: +99890-343-74-76;
Фарғона шаҳрида: +99890-162-12-22;
Андижон шаҳрида: +99899-436-46-15;
Наманган шаҳрида: +99891-359-40-10.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek