Шанба ва якшанба кунлари таксилар ҳаракати тақиқланади

Matn17-iyul, 2020, 20:171 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uz❓🚘 Шанба ва якшанба кунлари кимлар автомашинада ҳаракатланиши мумкин? Республика махсус комиссияси қарори билан жорий йилнинг 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанб…

❓Шанба ва якшанба куни таксилар ишлайдими?

Эрталаб эълон қилган постим бўйича кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Ушбу саволлар бўйича Ички ишлар вазирлигининг расмий вакили билан боғланиб, аниқлик киритдим. Демак, 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида:

❌ таксилар фаолият олиб бориши мумкин эмас. Стикери борми, лицензияси борми, фарқи йўқ, барча ҳолларда таксида одам ташиш тақиқланади;

✅ етказиб бериш хизматлари (кейтеринг) одатдагидай фаолият юритаверади. Таксилар айнан етказиб бериш хизматида шанба-якшанба кунлари ишлаши мумкин. Махсус комиссия қарори билан, етказиб бериш хизмати ташкилотларининг автотранспорт воситаларига стикерсиз юриш ҳуқуқи берилган.

❗️ шанба ва якшанба кунлари озиқ-овқат дўконлари ҳам ёпилмайди, улар фаолият олиб боради. Хусусан, бу ҳақда "Korzinka" ва "Makro" супермаркетлар тармоқлари расман маълум қилишди.

🤦‍♂️ шу сабабли, илтимос, худди 2 йилга қамалда қолиб кетаётган одамлардай бугун дўконларга ёпирилиб борманг, аксинча бунақа талатўпда вирус юқтириб олишингиз мумкин ахир!

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek