Қашқадарёда карантин чекловлари юмшатилмоқда
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Самарқанд ва Наманган – “қизил ҳудуд”. Шу сабабли ушбу вилоятларда карантин чекловлари сақлаб қолинади.
Сурхондарё – “сариқ ҳудуд” деб топилди.
Қашқадарё эса – “яшил ҳудуд”. Вилоят матбуот хизматининг хабар беришича, шу сабабли Қарши шаҳрида ўрнатилган бир қатор чекловлар эртадан, яъни 7 май санасидан бекор қилинади. Жумладан:
- эртадан Қарши шаҳрида йўналишсиз таксиларга рухсат берилади (3 кишидан ошмаган йўловчи билан, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда);
- аммо, «ДАМАС» автомашинаси ва автобусларга рухсат берилмайди;
- шахсий автомобилларда, мотоцикл, скутер ва велосипедларда карантин қоидаларига риоя қилиб Қарши шаҳар ичида стикерсиз 24 соат давомида ҳаракатланишга (мақсадли) рухсат берилади;
- сартарошхоналарга ҳам рухсат берилади;
- cавдо дўконларига ҳам рухсат берилади (бунда маҳсулотларни ташқарига ёймаган ва карантин қоидаларига амал қилган ҳолда);
- меҳмонхоналар фаолиятига рухсат берилади (нонуштасиз ва карантин қоидаларига амал қилган ҳолда).
👉 @xushnudbek 👈

