Хоразмда Давлат объектлари ярмаркаси ўтказилади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0
Хоразм вилоятида 28, 29, 30 ноябрь кунлари ўтказиладиган Давлат объектлари ярмаркаси ҳақида эълон ва тадбир манзиллари…

Илк маротаба Давлат активларини бошқариш агентлиги Хоразм вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда 28, 29, 30 ноябрь кунлари Хоразм вилоятида Давлат объектлари ярмаркасини ўтказади.

Унда барча тадбиркор ва инвесторлар ўзлари учун зарур бўлган бўш турган давлат объектларини сотиб олишлари, ижарага олишлари, аукцион орқали харид қилишлари ҳамда давлат-хусусий шерикчилик асосида кичик саноат ва эркин иқтисодий зоналарида шунингдек, бўш ер участкалари негизида турли лойиҳаларни амалга оширишлари юзасидан батафсил маълумот олишлари мумкин.

“Шапкасиз” ва таниш-билишсиз бино ёки жой олиш ниятида бўлган тадбиркорларни ушбу ярмаркага таклиф этиб қоламиз.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek