Москва ва Кванджуда қўшимча сайлов участкалари тузилди
Бугун Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.
Унда жумладан, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва ва Кванджу шаҳарларидаги ваколатхоналарида қўшимча сайлов участкаларини тузиш ва уларни тегишли сайлов округларига бириктириш масаласи кўриб чиқилган.
МСК қарорига кўра, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи 54-сайлов участкаси тузилди ва 145-Бодомзор сайлов округига бириктирилди.
Кванджу шаҳридаги ваколатхонада эса 55-сайлов участкаси тузилди ва 146-Астробод сайлов округига бириктирилди.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунгача Кореяда фақат Сеул шаҳрида 1 та сайлов участкаси бор эди. Эндиликда Кванджу шаҳрида ҳам яна битта сайлов участкаси ташкил этилди.
Батафсил: http://elections.uz/uz/lists/view/1846
