Халқаро пресс-клубда тадбиркорлик мавзусида сессия

Foto27-noyabr, 2019, 09:321 daqiqa0 koʻrish

Бугун соат 11:15 да Mарказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот марказида тадбиркорлик мавзусида Халқаро пресс-клуб сессияси бўлиб ўтади.

Учрашувда Олий Mажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, сиёсий партиялар ҳамда Савдо-саноат палатаси вакиллари, тадбиркорлар қатнашишади.

Жонли эфирни «Ўзбекистон 24», «Ёшлар» телерадиоканаллари орқали томоша қилишингиз мумкин.

Афсуски бошқа режаларим туфайли ўзим иштирок эта олмас эканман, лекин ушбу саволимни бошловчилар ўқиб беришади деган умиддаман:

«Йирик тадбиркорларни нодавлат нотижорат ташкилот ҳисобланадиган Савдо-саноат палатасига МАЖБУРИЙ аъзо қилиш айнан кимнинг ташаббуси бўлган? Ва дунёдаги 200 дан ортиқ давлатларнинг нечтасида мана шундай мажбурий аъзолик мавжуд? Туркия ва Германиядан ташқари яна 20-30 та давлатда шунақа тартиб борми ишқилиб? Ёки биз ихтиёрийлик ва мажбурийлик орасидаги танловда 200 та давлатнинг тажрибасини олмасдан, атиги 2-3 та давлатга қараб эргашяпмизми?»

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek