Вабо вақтида сабр қилганларга бериладиган ажр ҳақида ҳадис

Matn23-mart, 2020, 19:071 daqiqa0 koʻrish

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
لَيْسَ مِنْ أَحَدٍ يَقَعُ الطَّاعُونُ فَيَمْكُثُ فِي بَلَدِهِ صَابِرًا مُحْتَسِبًا يَعْلَمُ أَنَّهُ لَا يُصِيبُهُ إِلَّا مَا كَتَبَ اللَّهُ لَهُ إِلَّا كَانَ لَهُ مِثْلُ أَجْرِ شَهِيدٍ

“Бирор банда йўқки, вабо тушганида унга Аллоҳ ёзганидан ўзгаси етмаслигини билган ҳолда ўз шаҳрида сабр-ла ва савоб умидида турса, унга шаҳиднинг ажридек ажр бўлур”.

Бу ҳадисни Имом Бухорий Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилган. Имом Аҳмад эса бу ривоятни ушбу лафзда ҳам келтирган:
فَلَيْسَ مِنْ رَجُلٍ يَقَعُ الطَّاعُونُ فَيَمْكُثُ فِي بَيْتِهِ صَابِرًا مُحْتَسِبًا يَعْلَمُ أَنَّهُ لَا يُصِيبُهُ إِلَّا مَا كَتَبَ اللَّهُ لَهُ إِلَّا كَانَ لَهُ مِثْلُ أَجْرِ الشَّهِيدِ

“Бирор банда йўқки, вабо тушганида унга Аллоҳ ёзганидан ўзгаси етмаслигини билган ҳолда ўз уйида сабр-ла ва савоб умидида турса, унга шаҳиднинг ажридек ажр бўлур”.

Ҳадис шарҳида дейиладики, ўз шаҳрида ёки уйида ваҳимага берилмасдан, Аллоҳ таолонинг амри ва қазои-қадарига рози ва таслим бўлган ҳолида турса.

Машҳур олим Ибн Ҳажар дейди: “Бу ривоятдаги мантиқ шуни тақозо этадики, бу сифатларга эга бўлган ҳар бир киши учун шаҳиднинг ажридек ажр бўлади, агарки вафот қилмаса ҳам”.

Юқоридаги ҳадиси шариф касаллик тарқалиш вақтида эҳтиёт чораларига риоя этиш ва хотиржамликни сақлаш, бунинг учун Аллоҳ таолонинг Ўзига суяниш маъноларини ўз ичига олиши билан қимматли.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek