Ўзбекистонда янги ўқув йили ва Билимлар куни бошланди

Foto4-sentabr, 2019, 09:001 daqiqa0 koʻrish

Бугун, 4 сентябрь, янги ўқув йилининг илк куни. Бошқача айтганда - «Билимлар куни».

Бугун юз минглаб болажонларимиз илк маротаба мактабга қадам қўйишади. Ватанимизнинг келажаги бўлган ушбу мурғак қалб эгаларига билим олиш йўлида омадлар тилайман.

Ота-оналарга эса илтимосим, фарзандингиз билан кўпроқ шуғулланинг, уларнинг ўқишини жиддий назорат қилинг, «ўқиб, шаҳар олиб берармидинг» деган эскилик сарқитидан воз кечинг, унутманг, фарзандингизнинг билими учун сарфланган бугунги инвестиция ҳамда ҳаракат эртанги порлоқ кунингиз гарови бўлиши шубҳасиз.

Қадрли устозларимизга ҳам бошланган янги ўқув йилидаги заҳматли ва машаққатли фаолиятларида куч-қувват, сабр-тоқат тилайман. Гёте айтганидай, келажак - мактаб ўқитувчиларининг қўлида!

P.S.: илк бор талабалик гаштини сураётган ўсмир ёшларимизни ҳам табриклайман, фақат бир парча диплом учун институтга бориб-келадиган эмас, жамиятимизга фойдаси тегадиган мутахассис бўлиш учун ўзини қийнаб, таълим оладиганлар кўпайишига тилакдошман.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek