Ўзбекистон таълим тизимидаги мавҳум масалалар
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganМавҳумлик
Сентябрь ойи бошланган бўлишига қарамасдан, қуйидагилар ҳалигача расман аниқ эмас:
• Mагистратурага кириш имтиҳонларининг якуний жавоблари;
• Бакалаврда ижодий имтиҳон талаб этиладиган йўналишларнинг якуний жавоблари;
• Хориждан ўқишини кўчираётган талабалар учун айрим йўналишлар бўйича ўтиш баллари (масалан, соғлиқни сақлаш, юриспруденция, аграр ва ҳ.к.);
• Оддий контракт миқдорлари (1 сентябрдан энг кам ойлик иш ҳақи атамаси бекор бўлди, энди контрактлар қандай белгиланиши ҳалигача маълум эмас);
• Супер-контракт миқдорлари;
• Учта йўналишни танлаганлар учун супер-контрактга қабул қилишнинг тартиби (учаласидан ҳам йиқилганлар учта йўналишдан исталган бирини танлай оладими ёки йўқлиги. Mантиқан олганда, танлай олиши керак);
• Контрактни стипендиядан воз кечган ҳолда арзонроқ тўлаш тартиби.
Шунингдек:
• Tиббиёт коллежларига қабул ҳалигача бошланмади;
• Янги ўқув йили бошланишига 1 кун қолди, лекин келаси йили 5 та фандан бўладиган имтиҳонлар тартиби маълум эмас. Жорий йилги битирувчи авлод нимага тайёргарлик кўришини олдиндан билиши керакку ахир. Ёки бу тартиб ҳам имтиҳонга 1-2 ой қолганда айтиладими?
Шунча нарса ҳавода осилиб турган бир пайтда, мутасаддилар кечқурун қанақа қилиб хотиржам ухлашяпти, ҳайронман...
Қизиқ-а, эртага янги ўқув йили бошланади, лекин ўқишга ким кирган, ким кирмагани ҳали аниқ эмас.
Mайли, бош омон бўлса, бир гап бўлар.
👉 @xushnudbek 👈




