Ўзбекистонда ўқишни кўчиришнинг янги тартиби

Ovozli27-iyun, 2021, 16:015 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

0:00 / 4:11

Ўзбекистондаги хорижий олийгоҳлар ва уларнинг филиаллари, шунингдек нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчириш ҳақида

🅰️ Янги тартибга кўра, Ўзбекистондаги давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчиришда алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар, бошқа таълим йўналишлари бўйича тест синовлари ўтказилади. Касбий (ижодий) имтиҳонлар тегишли ОТМ томонидан, тест синовлари ДТМ томонидан ўтказилади.

🅱️ Ўзбекистондаги давлат ОТМларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчириш ўша таълим йўналиши учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг (супер-контракт) минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик тўлов асосида амалга оширилади.

ℹ️ Ўзбекистондаги филиаллар ва нодавлат ОТМлардан бошқа филиаллар ва нодавлат ОТМга ўқишни кўчириш (масалан, Инхадан Туринга) ўша ОТМларнинг ўзаро келишуви асосида бўлади, бунга давлат аралашмайди.

Қўшимча маълумот:
➖ Хориждан ўқишни кўчириш
➖ Ўзбекистондан ўқишни кўчириш

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek