O‘qishni ko‘chirish arizasi holati nimani anglatadi

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

❓Ўқишини кўчирмоқчи бўлганлар учун “Аризангиз қабул қилинди” нимани англатади?

Агар сиз бир давлат ОТМидан бошқасига ёки бир ОТМ ичида бир йўналишдан бошқасига кўчириш учун ариза берган бўлсангиз ва transfer.edu.uz сайтидаги шахсий кабинетингизда “Аризангиз қабул қилинди” деган ёзув чиққан бўлса, бу ўқишни кўчиришга рухсат берилди, дегани эмас. Бу ёзув шунчаки бирламчи техник текширувдан муваффақиятли ўтиб, аризангиз комиссия кўриб чиқиши учун қабул қилинганини билдиради.

Тез орада аризангизни тегишли комиссия кўриб чиқади ва ўз хулосасини маълум қилади.

Агар комиссия узрли сабаб сифатида кўрсатган важларингизни асосли деб топса, базавий (оддий) тўлов-контракт асосида ўқишни кўчиришга рухсат беради.

Агар узрли сабаб мавжуд эмас деб топса, унда табақалаштирилган (супер-контракт) тўлов-контракт асосида ўқишни кўчиришга тавсия этади. Бундай ҳолатда ўша талаба ўқишни кўчириш учун ариза берган йўналишида супер-контракт тўлаб ўқишга мажбур эмас. Талабанинг шароити кўтарса ўқийди, йўқса ўзининг аввалги жойида ўқишини давом эттираверади. “Ўқишни кўчириш учун ариза берган экансан, энди бизда ўқимайсан”, деб талабалар сафидан чиқаришмайди.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek