Таълим соҳасидаги янгиликлар ва имтиҳон тартиби

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Manba:Times.uz

Бугун АОКАда таълим масалалари бўйича ўтказилган брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов томонидан айтилган муҳим маълумотлар.

〰️〰️〰️〰️

🚫 Карантин даврида ўқув йили учун тўлов-контракт пулларини тўлиқ тўлашга улгурмаган талабалар ўқишдан четлатилмайди. Бу битирувчи курс талабаларига ҳам тааллуқли.

🗝 Тўловларни тўлиқ амалга оширмаган битирувчи курс талабалари шартли равишда, истисно тариқасида, якуний назоратларга киритилиши мумкин.

📕 Лекин олий таълим муассасасини тугатганлиги тўғрисидаги тегишли диплом улар ўқув йили учун белгиланган тўловни тўлиқ амалга оширганидан сўнг берилади.

〰️〰️〰️〰️

🎓 Магистратура битирувчиларининг магистрлик диссертациялари ҳимоялари ZOOM ёки бошқа дастурлар орқали масофавий шаклда ўтказилади.

〰️〰️〰️〰️

📝 Академик лицейларда якуний давлат аттестациялари тест шаклида ўтказилади. Ўқувчилар "Ўзбекистон тарихи" фани, йўналишлар бўйича чуқурлаштирилган фанлардан иборат 60 та тест асосида масофавий тарзда интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда имтиҳон топширади.

〰️〰️〰️〰️

📲 Магистратурага кириш учун ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади. Абитуриентлар электрон тарзда ҳужжат топшириши мумкин.

〰️〰️〰️〰️

🔎 Магистратурага кириш имтиҳонлари карантин тадбирларидан келиб чиққан ҳолда, Низомда белгиланган шаклларда ёки тест шаклида ўтказилиши мумкин.

〰️〰️〰️〰️

Манба 👉 https://t.me/aoka_uz/1678

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek