Уй сотиб олган фуқаролар прописка бўйича судда ютиб чиқди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganБиргаликда уй сотиб олган фуқаролар прописка масаласида судда ютиб чиқди
Ички ишлар органларининг хатти-ҳаракатлари қонунчиликка зид бўлаётгани тасдиқланди
«Халққа енгил бўлиб кетаётганига чидолмаган мутасаддилар тез орада «лазейка»ни ёпамиз деб эълон қилишган. Шунинг учун маслаҳатимиз, биргаликда уй сотиб олмоқчи бўлаётганлар тезроқ ҳаракатини қилиб қолсин», - дея эслатмоқда @davletovuz.
Кун.уз нашри эса мақола охирида жуда яхши гапларни ёзибди:
«Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган, «паспорт стол» апелляция билан мурожаат қилмаган.
Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, мазкур масалада ички ишлар органларининг хатти-ҳаракатлари қонунчиликка зид бўлмоқда ва бу судлар томонидан расман тасдиқланди. Бизни фақат биргина савол ўйлантиради: ички ишлар органлари бундан кейин ҳам биргаликда уй сотиб олган бошқа фуқароларга асоссиз рад жавоби беришда давом этармикин ёки ўзига тўғри хулоса чиқариб, қонунларга амал қилишни бошлармикин? Фуқаролар наҳотки қонунларда белгиланган ҳуқуқларини юзага чиқариш учун албатта судларга мурожаат қилиши шарт бўлса?
Умид қиламизки, Ички ишлар вазирлиги мазкур ҳолатни ўз назоратига олади ва қуйи бўғинлардаги қонунсизликни бартараф этиш, фуқароларни асоссиз сарсон ва саргардон қилмаслик бўйича жиддий топшириқ беради».
👉 @xushnudbek 👈

