Туробжон Жўраев 13 йилга озодликдан маҳрум этилди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

Туробжон Жўраевга ҳукм ўқилди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2 август куни бўлиб ўтган ёпиқ суд мажлисида Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраев ва унинг шерикларига нисбатан суд ҳукми ўқилган.

Маълумотларга кўра, Туробжон Жўраев Жиноят кодексининг 167- («ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш»), 206- («ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан чиқиш»), 210- («пора олиш») ва 243- («жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш») моддалари билан айбдор деб топилган ҳамда 13 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Эслатиб ўтаман, Т.Жўраевнинг вертикал коррупцион тизимни ташкил қилгани ҳақида 2018 йил 13 июль куни марказий телеканал орқали катта репортаж эфирга узатилган эди.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek