Тошкент юридик коллежи собиқ директорига ҳукм ўқилди

Matn11-avgust, 2018, 14:422 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Тошкент юридик коллежнинг собиқ директори Наталья Темировага суд ҳукми ўқилди

Жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судида Тошкент юридик коллежининг собиқ директори Н.Темировага нисбатан 16 мартда бошланган суд жараёнига ниҳоят нуқта қўйилди.

Н. Темировага Жиноят кодексининг тегишли моддаларига кўра, 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда, энг кам ойлик иш ҳақининг 350 баробари миқдорида жарима ва 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани суди судьяси Болат Султоновнинг айтишича, Н.Темирова ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилишга оид жиноятни жуда кўп миқдорда фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритишни жуда кўп миқдорда содир этиш, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, мансаб сохтакорлиги, пора бериш, ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш, ёлғон гувоҳлик бериш каби жиноятларни ҳам содир этганликда айбдор, деб топилди.

Шунингдек, Тошкент юридик коллежида иш юритувчи котиб ҳамда кадрлар бўлими инспектори бўлиб ишлаган Абдулазиз Салимжонов фирибгарлик, пора бериш, мансаб сохтакорлиги каби жиноятларга алоқадорлиги сабабли судланди. Суд жараёнида унга қўйилган айблар ҳам исботини топди. Унга Жиноят кодексининг тегишли моддаларига кўра, 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда энг кам ойлик иш ҳақининг 310 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Манба: ЎзА

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek