Бахтиёр Абдусаматов 5 йилга озодликдан маҳрум этилди
Бахтиёр Абдусаматов 5 йилга озодликдан маҳрум этилди
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Юнусобод туманининг собиқ ҳокимига оид иш ўз якунига етди, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Суд собиқ ҳоким Бахтиёр Абдусаматовни 205-модда (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) бўйича айбдор деб топди. У 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Жазони манзил колонияда ўташи белгилаб қўйилди. Аввалроқ ундан 400 минг АҚШ долларини пора сифатида олганликка оид айб олиб ташланган эди.
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги «Миллий PR-маркази» ДУК бош директори лавозимида ишлаган Шохрух Маликов эса суд залидан озод этилди.
Ўлмас Мухамедсаидов (вақтинча ишсиз) 168-моддаси (фирибгарлик), 28-моддаси (жиноят иштирокчиларининг турлари) орқали 211-моддаси (пора бериш) бўйича айбдор деб топилиб, 10 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
👉 @xushnudbek 👈

