Тошкентда олиб қочиб кетилаётган Lacetti тўхтатиб қолинди

Matn29-oktabr, 2019, 21:071 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

​​​​Олиб қочилаётган машина тўхтатиб қолинди

27 октябрь куни эрта тонгда Бектемир қўрғонидан бир фуқаронинг қаровсиз қолдирилган «Lacetti» русумидаги автомобили олиб қочилган. Сўнг тезкор тартибда Тошкент шаҳри бўйича «тўсиб ушлаш» махсус режаси амалга киритилган. Соат тахминан 6:35 ларда ўз шахсий машинасида навбатчиликдан уйга қайтаётган Чилонзор тумани Жамоат тартибини сақлаш бўлинмаси бошлиғи, подполковник Т.Рихсиев махсус режадан хабар топади ва Бунёдкор шоҳ кўчасида қидирилаётган машинани тўхтатиш мақсадида йўлни тўсади ҳамда қочиб келаётган шахсга тўхташ ишорасини беради.

Аммо қочаётган шахс форма кийган ходимни кўриб, қўрқиб кетади ва машинанинг чап томони билан тўғри унинг машинасига келиб уради. Натижада ўзи ҳам мувозанатни йўқотиб, бетон тўсиққа урилади. Шундан сўнг, машинадан тушиб, воқеа жойидан қочишга уринади. Бироқ тўқнашув натижасида жароҳат олган бўлишига қарамасдан, Т.Рихсиев унинг ортидан 150 метрча қувиб бориб, қўлга олади ва патрул-пост хизматига топширади. Шунақа фидоий ходимлар барака топсин!

Олиб қочилаётган машинада чиққан ёнғин ФВВ ЁҲБ ходимлари томонидан тезда ўчирилган. Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Машинангизни қаровсиз, очиқ қолдирманг. Ўзингга эҳтиёт бўл, қўшнингни ўғри тутма.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek