Сиёсий партиялар лидерлари ва Бош вазир номзоди масаласи
Manba:davletovuz
Сиёсий партиялар лидерлари ҳукуматни бошқара олмайдими?
2015 йил январь ойида парламент қўшма мажлисида Бош вазир номзоди юзасидан фракциялар лидерлари сўзга чиқиб, ўз позицияларини маълум қилишган эди. Ўшанда Ислом Каримов “Миллий тикланиш” раҳбарига мурожаат қилиб, партия сайловда ғалаба қозонса, кимнинг номзодини илгари суради, деб сўраб қолган эди.
Сарвар Отамуродов кутилмаган саволдан ҳаяжонланиб, аслида партия лидери сифатида менинг номзодим кўрсатилади, лекин ҳали тайёр эмасман, дегандек гап қилган эди...
Сиёсий партиялар томонидан илгари сурилиши мумкин бўлган номзодларнинг аксарияти (барчаси) ҳукумат аъзолари, яъни парламент эртага назорат қилиши, вақти-вақти билан танобини тортиб қўйиши керак бўлган амалдорлар экан. Гўёки Ўзбекистонда ҳукумат коалицион-у, партиялар сайловда қўлга киритган ўринларига қараб ҳукуматда вазирлар портфелини эгаллайди.
Нега бирор партия ўз лидерини Бош вазир сифатида кўрмайди? Президент сайловида қатнашган (қатнашадиган) партия лидери ҳукуматни бошқара олмайдими? Мантиқ дам олади, хуллас.
Яшиллар яна ўз репертуарида. "Ўзкимёсаноат" раисини Бош вазир қилмоқчи бўлган Экопартиянинг мантиғига изоҳ керак эмас. Ўша рўйхатга “Ўзатом”ни киритиб қўйишса бўларди яна. Ёки "Навоийазот" раисини.

