TikTok ижодкорлари мушук миёвлашидан қўшиқ яратишди

Albom9-oktabr, 2021, 08:565 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Иллат излаганга иллатдир дунё

Бугун TikTok’да бир ажойиб видео кўриб қолдим. Cloud9pethotel никли фойдаланувчи шунчаки мушугининг ажобтовур миёвлашини жойлаган. Шундан сўнг бир гуруҳ мусиқачилар, жумладан ҳамюртимиз Шерзод Эргашев ҳам шу миёвлашдан охир-оқибат қўшиқ яратишган. Ушбу видеолар жами 70 млндан ортиқ томоша қилинган. Қойил!

1️⃣➡️2️⃣➡️3️⃣➡️4️⃣➡️5️⃣
Видеоларни кетма-кетликда кўриб чиқинг!

Аввал ҳам бир айтгандим, мен турли тақиқларга қаршиман. YouTube, TikTok каби сервислар алгоритми шунақаки, фойдаланувчи нимага қизиқса, шунақа видеоларни кўп кўрсатади. Ёқмаган мавзудаги видеоларни лентада чиқмайдиган қилиб блоклаш мумкин.

TikTok инсоният нақадар ижодкор ва нақадар аҳмоқ эканини яна бир исботлади. Қайси тоифани кўпроқ томоша қилиш эса фақат ва фақат сизга боғлиқ. Лентангизда аҳмоқлар кўп чиқаётган бўлса, ўзингизга савол бериб кўринг.

👉 @xushnudbek 👈

  • 😁 2
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek