ТДИУ Самарқанд филиалидаги квоталар билан боғлиқ хатолик

Matn15-iyul, 2019, 20:032 daqiqa0 koʻrish

​​Калаванинг учи топилди

Расмийларнинг жавобини кутмасдан, дўстларнинг ёрдами билан масалага ечим топдик. Abt.uz сайти админи берган маълумотлар бизга асқотди.

Демак, гап бундай. Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалининг «Иқтисодиёт: озиқ-овқат ва ресурслар иқтисодиёти» йўналиши учун дастлаб 50 та квота деб эълон қилишган ва қабул ҳам шу квота доирасида бўлган. Лекин аслида Давлат қабул комиссиясининг 1-сонли баёнида бу йўналишга 25 та квота ажратилган эди.

Бу йўналишга нима учундир «Иқтисодиёт: қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» йўналишининг квотаси ҳам қўшиб юборилган.

Бугун эса иккала йўналишни 25 тадан квота билан бир-биридан ажратишибди. Аммо аввал 50 та квотага ҳужжат топширган абитуриентлар «Иқтисодиёт: озиқ-овқат ва ресурслар иқтисодиёти» йўналишида сақлаб қолинган. Натижада ушбу йўналишга танлов кескин (2 баравар) ортиб кетган. Чунки абитуриентлар 50 та жой учун топширган эдида.

Янгидан қўшилган «Иқтисодиёт: қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» йўналиши эса бўм-бўш бўлиб қолган. Аммо ҳозирни ўзида 212 киши топширишга улгурди. Бўлди, ишониб бу йўналишга борманглар, энди бефойда )))

Бундай хатолик нима учун бўлгани менга қоронғу. Азбаройи яхши гумонга бориб, шунчаки техник хатолик бўлган, деб қабул қила қоламан. Аммо бир хато ортидан, кимлар учундир катта фойда ёки зиён бўлиб кетиши мумкин.

P.S.: ДТМ базасидаги йўналишларнинг шифр коди Давлат қабул комиссияси баёнидаги шифр коди билан ўрин алмашиб қолибди, уни ҳам тўғрилаб қўйиш керак.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek