Ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш учун ҳужжатлар қабул қилинади

Matn15-iyul, 2019, 12:012 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

⚡️ Ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш бўйича ҳужжатлар қабул қилиш бошланди

Бугун, 15 июлдан бошлаб, ҳудудларда талабаларнинг ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш бўйича аризалар қабул қилиш бошланди.

Аризалар ишчи гуруҳларда 5 августга қадар ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 гача (якшанба – дам олиш куни; шанба – соат 9:00 дан 15:00 гача) қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабар беришича, ишчи гуруҳлар қуйидаги ОТМларда ишламоқда:

1. Қорақалпоғистон Республикаси — Қорақалпоқ давлат университети — Ишчи гуруҳ раҳбари А.К.Рейимов;

2. Андижон вилояти — Андижон давлат университети — А.С.Юлдашев;

3. Бухоро вилояти — Бухоро муҳандислик-технология институти — Н.Р.Баракаев;

4. Жиззах вилояти — Жиззах политехника институти — А.Қ.Усмонқулов;

5. Қашқадарё вилояти — Қарши давлат университети — Б.А.Шоимқулов;

6. Навоий вилояти — Навоий давлат кончилик институти — Қ.Санақулов;

7. Наманган вилояти — Наманган давлат университети — М.Х.Эсанов;

8. Самарқанд вилояти — Самарқанд давлат университети — Р.И.Халмурадов;

9. Сирдарё вилояти — Гулистон давлат университети — М.Т.Ходжиев;

10. Сурхондарё вилояти — Термиз давлат университети — А.Х.Тошқулов;

11. Фарғона вилояти — Фарғона политехника институти — О.Х.Отақулов

12. Хоразм вилояти — Урганч давлат университети — Б.И.Абдуллаев;

13. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти — Тошкент давлат техника университети — С.М.Турабжанов;

Ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш НИЗОМИ билан мана бу ерда танишишингиз мумкин:
👉 lex.uz/docs/3244181#3245761

Ўқишни кўчириш тартибини каналим орқали шарҳлашга ҳаракат қилганман:
👉 t.me/xushnudbek/2224
👉 t.me/xushnudbek/2228

Каналга уланиш:
👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek