Ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш муддати эълон қилинди
Ўқишни кўчириш бўйича ариза берган фуқаролар диққатига!
Ўқишини кўчириш ёки тиклаш истагида бўлган талабгорлар (хоҳ хориждан, хоҳ маҳаллий ОТМлардан) transfer.edu.uz сайти орқали 5 августга қадар ариза юборган эди. Онлайн рўйхатдан ўтган фуқароларнинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилди. Айрим аризалар камчиликлари борлиги сабаб РАД ЭТИЛДИ.
❗️ Рад этилган аризаларнинг камчиликларини тўғрилаш мумкин. Бунинг учун transfer.edu.uz сайтидаги шахсий кабинетга кириб, ариза ҳолатини текшириш керак, агар рад этилган бўлса, кўрсатилган камчиликни бартараф этиш учун таҳрирлаш лозим.
‼️Аризани таҳрирлашнинг сўнгги муддати 25 август куни соат 23:59 гача.
☝️Ушбу муддатдан сўнг камчиликларни бартараф этишга (аризани таҳрирлашга) йўл қўйилмайди. Камчиликлари бартараф этилмаган АРИЗАЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛМАЙДИ.
⛔️ Шу билан бирга, 2020 йилнинг баҳорги семестрида қўшни давлатлардан республика олий таълим муассасаларига ўқиши кўчирилишига рухсат этилган аммо белгиланган тартибда буйруқ асосида талабаликка қабул қилинмаган талабалар ўқишини қайта кўчирилишига рухсат этилмайди.
Қабул қилинган аксарият ҳужжатлар қуйидаги сабабларга кўра қайта таҳрирлаш учун қайтарилди:
🔹 паспорт нусхаси (доимий яшаш манзилига рўйхатга қўйилган бети билан бирга) тўлиқ ёки сифатли юкланмаган (зеро ўқишни кўчириш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқишда талабанинг доимий яшаш манзили асословчи сабаблардан биридир);
🔹 ОТМда ўқиётганлик (ўқиганлик) тўғрисидаги белгиланган шаклдаги ҳужжат (академик маълумотнома ёки рейтинг дафтарчаси ёки транскрипт) нусхаси тўлиқ ёки сифатли юкланмаган;
🔹 ўқиган (ўқиётган) ОТМ ёки таълим йўналиши номи тўлиқ киритилмаган;
🔹 мавжуд бўлмаган ОТМ ёки таълим шакли ёки таълим йўналишига кўчириш бўйича рўйхатдан ўтилган.
👉 @xushnudbek 👈


