Танзила Норбоева Конституцияга оид хабарларни инкор қилди
Xushnudbek.uzVideo3 daqiqa0Сенат раиси Танзила Норбоева ижтимоий тармоқларда Конституцияга ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси Сенат ялпи мажлисида кўриб чиқилиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди ва буни инкор қилди:
«Бу ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди. Бизнинг кун тартибимизда Конституцияга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала киритилмаган.
Бу масала халқимиз билан албатта маслаҳат қилган ҳолда киритилади. Конституция бу жуда ҳам жиддий, бизнинг асосий қомусимиз. Бу иш халқ билан бемаслаҳат қилинмайди. Шунинг учун мен сизларни тинчлантирмоқчиман.
Сирли деган сўзга алоҳида урғу бермоқчиман. Ўзбекистонда ҳеч нарса сирли эмас. Ҳамма масала очиқ, ошкоралик билан қабул қилиняпти, кўриб чиқиляпти, халқ билан бамаслаҳат қилиняпти», - деди Танзила Норбоева.
👉 @xushnudbek 👈
