МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтмоқда
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклидаги мажлиси бўлиб ўтмоқда.
Учрашув якунида БМТ асос солинганининг 75 йиллиги муносабати билан ҳамда халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма баёнотлар, шунингдек, Ҳамдўстлик фаолиятининг турли жиҳатларига доир, шу жумладан, 2021 йилда Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ўтказиш жойи тўғрисидаги қарорлар қабул қилиниши режалаштирилган.
Жорий йилда Ўзбекистон МДҲга раислик қилишдек масъулиятли вазифани илк бор ўз зиммасига олган.
👉 @xushnudbek 👈







