Шавкат Мирзиёев МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашида иштирок этади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ҳақида эълон

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10-11 октябрь кунлари Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.

Йиғилишда Ҳамдўстлик доирасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган комплекс масалаларни муҳокама қилиш, шунингдек, томонларни қизиқтирган халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашиш ҳамда бир қатор хужжатлар имзолаш режалаштирилган.

www.president.uz/uz/2916

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek