Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти саммитида
Шавкат Мирзиёев «Туркий давлатлар ташкилоти» саммитида иштирок этди
✅Президент қуйидаги асосий таклифларни илгари сурди:
➖Туркий давлатлар савдо ҳамкорлиги бўйича тадқиқот марказини ташкил этиш ва транспорт соҳасидаги ўзаро боғлиқлиқ дастурини ишлаб чиқиш;
➖ташкилотлар негизида “Инжиниринг ва технологиялар марказлари”ни ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистонда «Туркий давлатлар саноат ҳафталиги»ни ўтказиш;
➖БМТ билан ҳамкорликда Туркий мамлакатларнинг атроф-муҳит муҳофазаси бўйича тузилмасини тузиш;
➖«Туркий дунё туризми» ва «Табаррук зиёрат» сайёҳлик лойиҳаларини амалга ошириш;
➖2022 йилни Туркий дунёда “Ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилиш.
❗️Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Афғонистондаги ҳозирги мураккаб вазиятга ҳам эътибор қаратиб, ушбу мамлакат гуманитар инқирозга тушиб, халқаро майдонда яккаланиб қолишига, унинг террорчилар маконига айланишига йўл қўймаслик кераклигини ҳам таъкидлади.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1

