Шавкат Мирзиёев Жўшқин Гужарат саммитида нутқ сўзлади

Matn18-yanvar, 2019, 15:051 daqiqa0 koʻrish

​​Ҳиндистоннинг Гандинагар шаҳрида «Жўшқин Гужарат – 2019» IX халқаро инвестиция саммити бўлиб ўтди. Бу ҳақида Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Саммитда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, шунингдек, Австралия, Канада, Франция, Япония, Норвегия, Нидерландия, Польша, Корея Республикаси, Дания, Чехия, Мальта, Таиланд, БАА каби мамлакатлардан давлат ва ҳукумат раҳбарлари, халқаро ташкилотлар ва трансмиллий корпорациялар бошлиқлари, экспертлар иштирок этди.

Йирик иқтисодий анжуманда Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

«Биз Трансафғон темир йўли лойиҳасини муҳокама қиляпмиз. Истиқболда бу йўл Жанубий Осиёга, жумладан, Чохбаҳор порти орқали Ҳиндистонга чиқиш имконини беради», деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари информацион технологиялар, дастурий таъминот, қишлоқ хўжалиги, қайта тикланадиган энергия ҳамда ушбу соҳалар мутахассисларини тайёрлаш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишни таклиф этди. Бу бўйича дастлабки ҳаракатлар бошланган, Тошкент шаҳрида қўшма технопарк ташкил этилади.

– Гужаратнинг улкан иқтисодий салоҳияти ва Андижон вилояти билан шериклик алоқаларидан келиб чиқиб, шоҳ Бобур туғилган ва улуғ Акбаршоҳ аждодларининг ватани бўлмиш Андижонда Ўзбекистон-Ҳиндистон минтақалари бизнес-форумини шу йили ўтказишни таклиф қиламиз, - деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари 2020 йилда Ҳиндистонда «Ўзбекистон маданияти йили»ни ҳамда Ўзбекистонда «Ҳиндистон маданияти йили»ни ўтказиш, жорий йилда юртимизда ўзбек-ҳинд Ёшлар фестивалини ташкил қилишни таклиф этди.

Каналга уланиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek